ИЛМИЙ КЕНГАШ

ЎзР Олий Аттестация Комиссиясининг 2017 йил 27 июндаги №42   раис қарорига асосан  Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тасарруфидаги “Фан  ва тараққиёт” давлат унитар корхонаси ҳузуридаги кимё ва техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори  (PhD) илмий даражаларини бериш бўйича илмий кенгаш тузилган ва илмий кенгаш шифри DSc.27.06.2017.К/Т.03.01 деб белгиланган.

Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараққиёт” ДУК ҳузуридаги илмий даражалар берувчи  DSc.27.06.2017.К/Т.03.01 рақамли илмий кенгашга қуйидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражаларни  олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилган:

02.00.07 – композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (кимё ва техника фанлари бўйича).

05.02.01 – машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (материалшунослик ва металлургия йўналишлари; техника фанлари бўйича)

Телефон: +998 (71) 2463928, 2460494.

  • Илмий кенгаш раиси ЎзРФА академиги Негматов Сойибжон Содиқович, 1942 йилда туғилган.
  • Илмий кенгаш раис ўринбосари 02.00.07 бўйича т.ф.д., профессор Умаров Абдусалом Вохитович ва 05.02.01 бўйича к.ф.д., профессор Шарипов Хасан Турапович
  • Илмий кенгаш илмий котиби к.ф.н., катта илмий ходим Бабаханова Мухиба Гулямовна.