Ҳимоя хақида эълонлар

Ҳимоя хақида эълонлар

Шернаев Анвар Нормаматовичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий хомашёлар асосида антифрикцион композицион ёғоч-полимер материалларнинг самарали таркиби ва машинасозлик учун деталлар ишлаб чиқиш», 02.00.07–композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01–машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (материалшунослик ва металлургия йўналишлари), (техника фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /Гувоҳнома, LA № 0000473, 8 июль 2013 й.

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:27.06.2017/B2017.1.PhD/T2.

Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш, илмий даражаси ва унвони: Махкамов Руфат Гулямович, техника фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги; Абед Нодира Сойибжановна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги “Фан ва тараққиёт” ДУК,                    DSc 27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юсупбеков Ахмаджон Хакимович, кимё фанлари доктори, профессор; Норхуджаев Назрулла Рамазонович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот номи: Андижон мухандислик институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.  Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлардан машинасозлик учун мўлжалланган самарали антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллар таркиби ва машинасозлик учун деталлар ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

композицияларнинг термопластик полимерлар, углеграфит тўлдирувчилар, турли қўшимчалар таркиби ва турига ҳамда ёғочни модификацияланган полимерлар билан зичлаш даражасига боғлиқ физик-механик хоссаларининг ўзгаришлари аниқланган;

минерал ва углеграфит тўлдирувчиларни майдалаш усули билан маҳаллий ёғочлар - терак, тол ҳамда модификацияланган полимерлар асосида антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллар яратилган;

машинасозлик учун мўлжалланган антифрикцион-ейилишбардош композицион ёғоч-полимер материаллар яратишда тўлдирувчилар миқдорининг мақбул таркиби аниқланган;

антифрикцион композицион ёғоч-полимер материаллар компонентлари: полимер боғловчилар билан тўлдирувчилар заррачаларини дастлабки зич бирикиши ва кимёвий боғланиши исботланган;

ишлаб чиқилган композицион ёғоч-полимер материалларнинг юқори мустаҳкамликка эгалиги, ишқаланиш коэффициентининг кичиклиги, ейилишбардошлигининг юқорилиги ва Ўзбекистоннинг иқлим шароитларида қўллашда юқори ишончлиликка эга эканлиги аниқланган;

композицион ёғоч-полимер материаллар хоссаларига технологик ва эксплуатацион омилларнинг таъсири ҳамда улардан атроф муҳитнинг юқори чанг шароитида ишлайдиган пахтани тозалаш машина ва механизмларининг ишчи органларида рационал фойдаланишнинг аниқ тавсиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

антифрикцион-ейилишбардош полимер композициялар таркиби учун Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05000, 2015);

яратилган антифрикцион композицион ёғоч-полимер материалдан тайёрланган деталлар «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига қарашли корхоналарда жорий этилган («Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг 06.10.2016 йилдаги № МА-и/1324-сонли маълумотномаси).

Махкамов Дилшод Исматиллаевичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

V.  Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Органоминерал компонентларни механик-кимёвий модификациялаш йўли билан йўл қопламалари учун деформацион-силжишга бардошли композицион асфальтбетон материалларни ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T150.

Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш; илмий даражаси ва унвони: Абед Нодира Сойибжоновна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги “Фан ва тараққиёт” ДУК, DSc 27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджанович, т.ф.д., профессор

                                    Ибодуллаев Ахмаджон Собирович, т.ф.д., профессор  

Етакчи ташкилот номи: Андижон мухандислик институти

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: органоминерал компонентларни механик-кимёвий модификациялаш йўли билан йўл қопламалари учун деформацион-силжишга бардошли композицион асфальтбетон материалларни ишлаб  чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

   илк бор иссиқ иқлим ва тоғли шароитларда қўллаш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан органоминерал ингредиентларни танлаш ва уларни физик-механик–кимёвий модификациялаш орқали деформацион-силжишга бардошлилиги, адгезия ва бошқа физик-кимёвий хоссалари яхшиланган асфальтбетон қопламаларни олиш мумкинлиги асосланган;

табиий қумларни дисмембратор қурилмасида зарбли-парчалаб-ишқалаш усули билан модификациялаш нафақат майдаланган заррачаларнинг солиштирма юзасининг ортиши ҳисобига, балки заррачаларнинг молекуляр даражада қутбланиши гетероген дипол моментлар ҳосил бўлиши орқали кечадиган катион-фаол ва анион-фаол моддалар орасида кимёвий боғ ҳосил бўлишини келтириб чиқарувчи фаол заррачаларнинг кўпайишига олиб келиши аниқланган;

асфальтбетон композициянинг органоминерал компонентлари фазалараро чегарасидаги адгезиянинг ортиши ингредиентлар, сирт фаол моддалар (СФМ) ва битумларда молекуляраро ва адсорбцион даражада кечадиган физик-кимёвий жараёнларни яхшиланиши ҳисобига содир бўлиши  асосланган;

органоминерал компонентлар орасидаги физик-кимёвий жараёнда дастлаб механик фаоллаштирилган бархан қумлари госсипол смоласи билан қопланиб, ҳосил бўлган пленкага битум боғловчиси адсорбцияланади. Бу биринчидан, минерал ингредиентлар орасида водород боғларнинг, иккинчидан, битумнинг мальтен фракциясидаги функционал группаларанинг ҳосил бўлиши исботланган;

маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг тузилиши, таркиби ва нисбатларига боғлиқ равишда композициянинг физик-механик хоссаларининг шаклланиши аниқланган;

ишлаб чиқилган композицион асфальтбетон материаллар ва улар асосидаги қопламалар юқори деформацион-силжишга ва ёриқларнинг ҳосил бўлишига бардошлилиги билан характерланиб, бу табиий минерал қумларини механик фаоллаштириш, госсипол смоласи ва битумларни физик-кимёвий модификацияланиши натижасида органоминерал ингредиентларнинг адгезияси ортиши хисобига содир бўлиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

деформацион-силжишга ва ёрилишга бардошли битумли композициялар таркиби учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04849, 2014). Натижада яратилган деформацион силжишга ва ёрилишга бардошли композициялар автомобил йўл қопламаларини хизмат муддати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради;

автомобил йўлларининг асфальтбетон қопламалари ёриқлари ва бетон қопламалари деформацион чокларини тўлдириш учун композицион зичловчи мастикалар олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04848, 2014). Натижада, темир-бетон йўлларнинг деформацион чокларини ва асфальтобетон йўлларини ёриқлари мастикалар ёрдамида герметикланганда, уларнинг ишлаш қобилиятини 2,5-3 маротабага ошириш имконияти яратилади;

яратилган асфальтбетон материаллар Ўзбекистон Республикасининг автомобил йўллари бўйича Давлат Қўмитасининг “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш”  Унитар корхонасига қарашли асфальтбетон заводида жорий этилган (Ўзбекистон Республикасининг автомобил йўллари бўйича Давлат Қўмитасининг “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УКнинг 25.07.2017 даги № 48-сонли хулосаси ва ЎзР автомобиль йўллари давлат қўмитасининг06.11.2017й. №05-3635-сонли маълумоти). Натижада ялпи иқтисодий самаранинг   амалдаги миқдори 137 млн. сўмни ташкил этган (2017 йил).

 Қобилов Нодирбек Собировичнинг докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

VI.  Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нефт-газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқиш», 02.00.07–Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақамB2017.1.PhD/T23

Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш; илмий даражаси ва унвони: Негматова Комила Сайибжановна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «Фан ва тараққиёт» ДУК.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги “Фан ва тараққиёт” ДУК,                    DSc 27.06.2017.K/T.03.01.

Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, т.ф.д., профессор

                                    Мухиддинов Баходир Фахриддинович, к.ф.д., профессор  

Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади  нефт-газ қудуқларини бурғилашда қўлланиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар  ишлаб чиқишдан иборат.

  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор нефт-газ қудуқларини бурғилашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун фойдаланиладиган органоминерал ингредиентларнинг табиати, тузилиши, миқдори ва таркибига боғлиқ ҳолда уларнинг технологик кўрсаткичлари зичлик, қовушқоқлик, сув узатиш, силжишнинг статик кучланишининг қийматлари асосида кимёвий реагентларнинг технологик хоссалари аниқланган;

оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларининг технологик хоссаларини оғирлаштирувчиларнинг  тури, миқдори ва табиатини танлаш орқали бошқариш  исботланган;

оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларининг технологик хоссаларига маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги органоминерал ингредиентларнинг таъсир қонуниятларига асосланган ва олдиндан белгиланган хусусиятларга эга композицион кимёвий реагентлар олиш мумкинлиги асосланган;

            оғир тоғ-геологик шароитлардаги нефт-газ қудуқларни бурғилашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида олинган импорт ўрнини босадиган экспортга йўналтирилган композицион кимёвий реагентларнинг янги таркиблари ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқарилган композицион кимёвий реагентлар ва минерал оғирлаштирувчиларнинг физик-кимёвий хоссаларининг ўзига хослиги  туфайли оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларида юқори барқарорлаштирувчи хусусиятнинг келиб чиқиши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маҳаллий хомашёлар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида нефт-газ қудуқларини бурғилашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари учун композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқишдаги олинган илмий натижалар асосида:

бурғилаш эритмаси учун кукунсимон сувда эрийдиган госсипол смола олиш усули учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 05046, 2015).  Натижада яратилган композицион кимёвий реагентлар асосида олинган оғирлаштирилган бурғилаш эритмаларини нефт-газ қудуқларини бурғилашда ишлатиш юқори самарадорликка эришиш имконини берган;

яратилган композицион кимёвий реагентлар асосида олинган оғирлаштирилган бурғилаш эритмалари «Ўзбурғунефтгаз» АЖ тизимида амалиётга жорий этилган («Ўзбурғунефтгаз» АЖнинг 2017 йил 23 октябрдаги 08/МЧ-1163-сон маълумотномаси). Натижада бурғилаш жараёнида содир бўладиган ҳалокатларни олди олинган ва  оғирлаштирилган бурғилаш эритмасининг барқарорлик кўрсаткичини 1,2-1,4 маротаба камайиш имконини берган. Барқарорлик кўрсаткичини 1,2-1,5 маротаба камайишига эришилган.