"Фан Ва Тараққиёт" ДУК

ДОКТОРАНТУРА

ДОКТОРАНТУРА

Қабул қилиш ҳақида маълумот ва қабул талаблари

 “Фан ва тараккиёт” ДУКда олий малакали ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилик орқали амалга оширилади. Корхонада 02.00.07 - “Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси”, 05.02.01 - “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси”, 01.04.06 - “Полимерлар физикаси”, 02.00.15 - “Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси” мутахассисликлари бўйича таянч докторантура (PhD) хамда 02.00.07 - “Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси”, 05.02.01 - “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси” мутахассисликлари бўйича докторантура (DSc) мавжуд.

“Фан ва тараққиёт” ДУКда 16 та таянч докторантлар, 4 та докторант ва 23 та мустақил изланувчилар томонидан диссертация ишлари бўйича изланишлар олиб борилмоқда.

Докторантурага қабул ЎзР Вазирлар Махкамасининг 304-сонли қарори асосида қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасдиқланган қабул квотаси асосида докторантурага қабул қилиш хақидаги эълон чоп этилгандан сўнг корхонада тузилган қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда хужжатлар қабул қилинади.

Таянч докторантура (PhD), докторантурага (DSc) ва мустақил изланувчиликка талабгорлар www.phd.mininnovation.uz сайтида электрон рўйхатдан ўтгач, қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари керак:

- ариза;

- паспорт нусҳаси;

- малумот-объективка;

- меҳнат дафтарчасининг  тасдиқланган нусҳаси;

- олий таълим муассасаси магистратура дипломи, фан номзоди ёки магистр даражаси жорий этилгунга қадар олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом нусҳаси;

- докторантурага кирувчилар учун номзодлик ёки (PhD)  дипломининг нусхаси;

- тадқиқот мавзуси бўйича эълон қилинган илмий маъруза ва докторлик диссертацияси режасининг тўлиқ лойиҳаси;

- илмий журналларда эълон қилинган илмий мақолалар хамда тезислар рўйхати ва нусҳалари;

- иш жойидан тавсия нома.

Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1-25 ноябрь даврида ўтказилади. Имтиҳон натижалари асосида қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ ўқишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқ 5 декабргача расмийлаштирилади хамда илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар (консультант бўлган тақдирда) ҳам белгиланади. Докторантурада ўқиш 1 январдан бошланади.