15.12.2021 йил, соат 11.00 да Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Фан ва тараккиёт” ДУК хузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01 рақамли илмий кенгашда, Хаминов Бурхон Тургуновичнинг 02.00.07 - Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси ихтисосликлари бўйича, «Ишқаланишга қарши, тебраниш ва товушни ютувчи композицион полимер материалларнинг самарали таркибларини ишлаб чиқиш ва улар асосида пахта тозалаш машиналари ишчи органлари учун қопламалар олиш технологияси» мавзусидаги техника фанларидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг ҳимояси ўтказилади.