Джабаров Бекзод Таировичнинг автореферати “Электротехника мақсадлари учун маҳаллий ва иккиламчи хом ашё асосида электр изоляцияли композицион материалларнинг самарали таркиблари ва уларни олиш технологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги 02.00.07 - "Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари)" ихтисослигидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ишининг ҳимояси бўлиб ўтди.