"Фан Ва Тараққиёт" ДУК

«Композитлар ва кимёвий реагентларнинг механокимёвий технологияси» ИТЛ

Лаборатория мудири к.ф.н., к.и.х. Икрамова Мукаддас Эралиевна

Лабораториянинг илмий фаолияти йўналишлари рўйҳати: композицион ва нанокомпозицион материалларнинг кимёси ва кимёвий технологияси

Лаборатория фаолиятининг асосий натижалари 2014 йил 1 январдан бошлаб:

Бурғиловчи ва корпус колонналарининг ҳаракатланиш қобилиятини яхшилаш учун импорт ўрнини босувчи композицион кимёвий реагентлар олиш технологияси ишлаб чиқилди. 13 та илмий мақола ва 1 та монография нашр қилинди.

Ёғ қатламлари ҳосил бўлишига тўсқинлик қилувчи композицион кимёвий реагентлар ишлаб чиқаришнинг самарали таркиби ишлаб чиқилди ва технологияси ўрганилди. Ушбу мавзу юзасидан 12 та илмий мақола нашр этилди.

Нефть ва газ қудуқлари деворларининг қулаши ва ёрилишини олдини олиш мақсадида қудуқларга жорий қилинган бурғулаш эритмаларини ингибирлаш учун импорт ўрнини босувчи кўп функционалли композицион кимёвий реагентларнинг янги турларини олишнинг самарали технологияси ва рецептураси ишлаб чиқилди. Ушбу мавзу юзасидан 17 та илмий мақола нашр этилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё қўшни давлатларининг нефть ва газ майдонларидаги конларида мураккаб геологик кон шароитларида нефть ва газ қудуқларини бурғулашда ишлатиладиган енгил, ўртача ва оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини олиш учун кўп функционалли композицион кимёвий реагентларнинг янги таркибини ишлаб чиқиш технологияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу мавзу юзасидан 12 та илмий мақола нашр этилди.

Композицион деэмульгаторнинг янги таркиби ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти лабораториясида синовдан ўтказилди. Ишлаб чиқилган деэмульгатор “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” АЖ шароитида фойдаланиш учун тавсия этилган. Ушбу мавзу юзасидан 4 та илмий мақола нашр этилди.

Кимёвий флотореагентнинг янги композицион таркиби ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган флотореагентнинг янги таркиби “Олмалиқ КМК” АЖ шароитида қўллаш учун тавсия этилган. Ушбу мавзу юзасидан 8 та илмий мақола нашр этилди.

«Карбоксиметилцеллюлоза олиш усули» (Ихтирога патент № IAP 04989 12.12.2014)

«Карбоксиметилцеллюлоза олиш учун қурилма» (Ихтирога патент № IAP 04989 12.12.2014)

КХР-1 Енгил полимер реагентини саноат тажрибасида синовдан ўтказишни жорий этиш тўғрисида далолатнома, (ОАЖ «Бухоронефтегаз пармалаш», 07.03.2014).

«Бурғулаш эритмаси учун сувда эрувчан кукунсимон модификацияланган госсипол смоласини (қатронини) олиш усули». (Ихтирога патент № IAP 09046 25.05.2015)

Шўрланган ангидрид қатламларни бурғулашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини олиш учун КХР-УР композицион кимёвий реагентини амалда жорий этиш тўғрисида далолатнома (Каш Пи АЖ 13.03.2015)

Шўрланган ангидрид қатламларни бурғулашда ишлатиладиган оғирлаштирилган бурғулаш эритмаларини олиш учун КХР-УР композицион кимёвий реагентини амалда жорий этиш тўғрисида далолатнома (Кашкадарё пармалаш ишлари АЖ, 14.04.2015)

КПМ-СК-1, КПМ-СК-2 композицион кимёвий реагент-полимер материалларини лаборатория синовидан ўтказганлиги тўғрисида далолатнома, (ДХО «Устюрт УРБ ООО» 28.08.2016)

Бурғулаш эритмаларининг барқарорлигини таъминловчи ва сальник пайдо бўлишининг олдини олиш учун композицион кимёвий реагентлар ва улар асосида тайёрланган бурғулаш эритмаларини саноат тажрибасида синовдан ўтказиш тўғрисида далолатнома, (ДХО «Устюрт УРБ ООО» 22.02.2016)

Арслон конининг 9-сонли қудуғини бурғулашда КХР-1 ва КПГС кимёвий реагентларини саноат тажрибасида синовдан ўтказиш тўғрисида далолатнома, (ДХО «Бухоронефтегаз пармалаш» 27.06.2017).

Рангли ва нодир металл рудаларини флотация жараёнида қўллаш учун саноат чиқиндилари ва маҳаллий хом ашёлардаги органоминерал ингредиентлар асосида композицион кимёвий флотореагент-кўпик ҳосил қилувчининг янги таркибини ишлаб чиқиш тўғрисида далолатнома, (НТЦ ООО « KOMPOZITNANOTEXNOLOGIYASI», ГУП «Фан ва тараккиёт» ТГТУ 19.03.2019).

Флотация жараёни учун маҳаллий хом ашё ва саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқилган КВ-1 композицион кимёвий флотореагент-кўпик ҳосил қилувчи лаборатория синовларидан ўтказиш тўғрисида далолатнома, (Олмалиқ КМК АЖ 05.09.2019)

“Нефть эмульсиясини тузсизлантириш ва сувсизлантиришда ишлатиш учун “Деэмульгатор” кимёвий реагентини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” №3-592 шартномаси бўйича лаборатория синовларини ўтказиш тўғрисида далолатнома, (Умумий ва ноорганик кимё институти - ИОНХ АН РУз 23.12.2018).

“Нефть эмульсиясини тузсизлантириш ва сувсизлантиришда ишлатиш учун “Деэмульгатор” кимёвий реагентини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” №3-592 шартномаси бўйича “Бухоро НҚИЗ” ЭЛОУ-2-ООО қурилмасида тажриба синовларини ўтказиш тўғрисида далолатнома, (ООО «Бухоро НҚИЗ», 22.01.2020й)

“Нефть эмульсиясини тузсизлантириш ва сувсизлантиришда ишлатиш учун “Деэмульгатор” кимёвий реагентини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” №3-592 шартномаси бўйича “Бухоро НҚИЗ” ЭЛОУ-2-ООО қурилмасида тажриба синовларини ўтказиш тўғрисида далолатнома, (ООО «Бухоро НҚИЗ», 08.07.2020й).

Лойиҳа натижаларини “Узбекнефтегаз” АЖ да нефть ва газ қудуқларини бурғулаш, синовдан ўтказиш ва таъмирлаш жараёнида фойдаланиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа йилига 1000 тонна миқдорида тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга жорий этиш учун “Узбекнефтегаз” АЖ йўналиши бўйича амалга оширилади.