Жорий йилнинг 24-ноябр куни Самарқандда “Тиббий кимё ва биотиббиёт материалшунослиги” халқаро симпозиуми бўлиб ўтди. Унда «Фан ва тараққиёт» давлат муассасаси илмий раҳбари, Ўз ФА академиги Негматов С.С. ва «Фан ва тараққиёт» давлат муассасаси директори, т.ф.д., проф. Абед Н.С. иштирок этишди.
Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Иммунология, аллергология ва инсон геномикаси илмий-амалий маркази ҳамда Академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур симпозиумда Республикамиз билан бир қаторда Россия, Хитой, Буюк Британиядан ҳам соҳа вакиллари иштирок этмоқдалар.
Симпозиум очилишида сўзга чиққан Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори, профессор Жасур Ризоев ташкил этилган анжуманнинг тиббий кимё ҳамда биотиббиётни ривожлантиришдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Академик С.С. Негматов ҳам симпозиум очилишида табрик сўзи билан чиқиб, бугунги кунда биотиббиёт материалшунослиги масалаларининг долзарблигини қайд этди.
![]() |
![]() |
Пленар йиғилишдан сўнг симпозиум ўз ишини секцияларда давом эттириб, бир қатор долзарб масалаларга қаратилган мавзуларда маърузалар тингланди.