Лаборатория мудири: т.ф.н., к.и.х. Бабаханова Мухида Гулямовна
Лабораториянинг илмий йўналиши. Маҳаллий хомашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида композицион, лок-бўёқ ва резина материалларини яратишнинг илмий асослари.
Лабораториянинг мақсади ва вазифалари. Композицион полимер, лок-бўёқ ва резина материалларини яратиш соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш.
Вазифалари:
Амалга оширилаётган давлат лойиҳалари рўйхати:
Инновацион лойиҳа И-2014-7-7 Композицион полимерлар асосида юқори кучланишга чидамли электр изоляторларини олиш технологиясини ўзлаштириш (2014-2015йй.)
ИОТ-2017-7-7 инновацион лойиҳаси "Сувда дисперсланадиган бўёқ ишлаб чиқариш учун маҳаллий ва иккиламчи хомашё асосида импорт ўрнини босувчи акрил смоласини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш" (2016-2017йй.).
Инновацион лойиҳа № ФЗ-201906172 - "Маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида фенолформалдегид смоласини ўрнини босувчи полимер боғловчи технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш" (2019-2021)
Тадқиқот натижаларидан фойдаланиш илмий ва техник ҳужжатларни агрессив шароитда ишлайдиган корхоналарга узатиш йўли билан амалга оширилади.
Лойиҳа натижаларидан маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида фенолформалдегид смоласини ўрнини босувчи композицион полимер боғловчи олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва "Ўзметкомбинат" АЖда, қурилиш, шунингдек мебел ишлаб чиқаришда фойдаланиш режалаштирилган.