"Фан Ва Тараққиёт" ДУК

Композицион материаллар механикаси ва технологияси» ИТЛ

Лаборатория раҳбари: т.ф.н., доц. Гулямов Гияс Гулямович

Лаборатория илмий фаолияти йўналишлари рўйхати: композицион полимер материаллар механикаси ва кимёвий технологияси,  машинасозликда материалшунослик, композицион полимер материалларнинг механокимёвий технологияси ва нанотехнологияси.

Лабораториянинг 2014 йил 1 январ даги фаолиятининг асосой натижалари.

Термопластик полимер материаллар ва ноорганик тўлдирувчилар асосида антифрикционғейилишбардош  композицион материалларни олиш самарали технологияси ишлаб чиқилган ва улардан пахтани қайта ишлаш машина комплекси ишчи органлари учун деталлар тайёрланди. Бу мавзу бўйича 7 та илмий мақолалар чоп этилди.

Атмосфрага кимёвийбардош композицион полимер материаллар ва  улардан ротацион қуйиш усули билан ғўзапояга кимёвий ишлов берувчи агрегатлар учун резевуарлар олиш технологияси ишлаб чиқилди. 15 та илмий мақолалар чоп этилди.

Маҳаллий ваиккиламчи хом ашё асосида органоминерал ингредиентлардан Ўзбекистон иқлим шароитида ишловчи рубероидлар яратиш  учун модификациялаштирилган битумли композицияларни олиш самарали таркиби ишлаб чиқилди. 3 та илмий мақолалар чоп этилди.

Композициялар компонентларини физик-кимёвий таъсири механзмлари тадқиқ қилинди ва турли мқсадли самарали композицион полимер материалларни олиш учун уларнинг хоссаларини ўзгариши ва созлаш қонуниятлари аниқланди. 25 та илмий мақолалар чоп этилди.

 

Олинган илмий натижалар Пискент пахта тозалаш заводида синовдан ўтказилди.

Олдиндан хоссалари берилган антифрикцион-ейилишбарош антистатик иссиқ ўтказувчи композицион полимер материалларни  “Термопластик полимер материаллар ва ноорганик тўлдирувчилар асосида антифрикционғейилишбардош  композицион материалларни олиш самарали технологияси ишлаб чиқиш ва улардан пахтани қайта ишлаш машина комплекси ишчи органлари учун деталлар тайёрлаш”  ИТД-12-45 лойиҳаси бўйича  машиналарни ишчи органларида тадбиқ этиш  акти ( Бўка пахта тозалаш заводи, 2018.06.15)

Антифрикцион, ейилишбардош композицион ва машинасозлик полимер материалларни пахта машина ва механизмлари ишчи органларида «Машинасозлик учун металл-полимер-композит толали материаллар ва улар асосида қопламалар  билан ўзаро таъсирида ишлайдиган, импорт ўрнини босувчи  антифрикцион – ейилишбардош, антистатик иссиқлик ўтказувчи хоссалари илгаридан берилган  композицион металл-полимер материалларнинг таркиби ва  олиш технологиясини ишлаб чиқиш» ПЗ-2017-927401  лойиҳаси бўйича  ишлабчиқаришда синовдан ўтказиш акти ( Пискент пахта тозалаш заводи, 2018.11.31).

 

Олдиндан хоссалари берилган антифрикцион-ейилишбардош антистатик иссиқ ўтказувчи хоссали композицион металл-полимер материалларни  пахта машина   ишчи органларида «Машинасозлик учун металл-полимер-композит толали материаллар ва улар асосида қопламалар  билан ўзаро таъсирида ишлайдиган, импорт ўрнини босувчи  антифрикцион – ейилишбардош, антистатик иссиқлик ўтказувчи хоссалари илгаридан берилган  композицион металл-полимер материалларнинг таркиби ва  олиш технологиясини ишлаб чиқиш» ПЗ-2017-927401  лойиҳаси бўйича  машиналарни ишчи органларида тадбиқ этиш  акти   ( Пискент пахта тозалаш заводи, 2018.11.31)

     

 2018 йилда  толали масса билан ўзаро таъсири шароитида шилайдиган машинасозлик антифрикцион-ейилишбарош антистатик иссиқ ўтказувчи композицион полимер материал ва нанокомпозитлар, металли ва бошқа материалларнингантифрикцион  хоссаларини аниқлаш  учун «Толали массалар  билан таъсир килиш шароитида ишловчи машинасозлик антифрикцион-ейилишбардош антистатик иссиқлик ўтказувчи композицион полимер материаллар ва нанокомпозитлар, металли ва бошқа материалларнинг хоссаларини   ўрганиш учун усулнинг методологик асосларини ва такомиллаштирилган қурилмани ишлаб чиқиш» БВ-Атех-2018-475 лойиҳаси бўйича    дискли трибометр ва Ўзбекистов стандарт- метод ишлаб чиқилди. 22 та илмий мақолалар чоп этилди.

          Тошкент енгил ва тўқмачилик саноат институти«Табиий толаларни дастлабки ищлаш технологияси» кафедраси ўқув жараёнига ва олинган натижалар “Пахтани дастлабки ишлаш технологияси ва жиҳозлари” курс марузаларига киритилганлиги ва тадбиқ этилганлиги тўғрисида акт (2018.10. 25).

 

         Композит полимер материаллардан тайёрланган деталларни ишлабчиқариш шароитида ўтказилган синовлар пахта қайта ишлаш машина ва  механизмларнинг ишончилилиги ва ишлаш кўрсатгичларини  сезиларли даражада оширганлигини, чигит ва пахта толаларининг шикастланишининг расайиши,  эркин тола ҳосил бўлишининг пасайишини, пахтанинг учқунланиши ва ёниш эҳтимоли истисно қилинишини,  композитнинг ишқаланиш коэффициенти пайишини  ва  пахта толасининг сифатини яхшиланишини кўрсатди.

        Юк кўтариш-тушуриш ва ташиш операциялари ва профилактика ишларини бажариш учун мўлжалланган пахтани қайта ишлаш машина ва механизмларининг ишчи органларида термопластик полимерлар асосида ишлаб чиқилган машинасозлик деталларни қўллаш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётиа катта иқтисодий самара келтиради.